Спорт | 14:45 / 04.09.2016
8094
2 дақиқада ўқилади

Серена Уильямс "Катта дубулға" турнирларидаги ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, америкалик теннисчи Серена Уильямс АҚШ Очиқ чемпионатининг учинчи даврасида дунёнинг 47-ракеткаси швециялик Йоанна Ларссонни 2 сет давом этган баҳсда 6:2 ва 6:1 ҳисобларида енгди.  Ушбу муваффақият Уильямс учун “Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирлардаги 307-ғалаба бўлди ва бу турнир рекорди ҳисобланади.

Иккинчи даврада Ваня Кингни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этган теннисчи бошқа бир америкалик Мартина Навратилованинг рекордини такрорлаганди.

Шунингдек, агар Серена АҚШ Очиқ чемпионатида ярим финалга қадар етиб борса, рейтингда узлуксиз пешқадамлик бўйича ҳам рекорд соҳибасига айланади. Ҳозирча бу рекорд 182 ҳафталик пешқадамлик билан германиялик Штеффи Графга тегишли. 

Уильямснинг турнирдаги кейинги рақиби қозоғистонлик Ярослава Шведова бўлади, у хитойлик Чжан Шуайни 6:2, 7:5 ҳисобларида енгди.

34 ёшли Уильмс — US Open турнирида 6 марта чемпион бўлган (1999, 2002, 2008, 2012, 2013, 2014). У «Катта дубулға» доирасидаги яккалик баҳсларида жами 22 марта чемпион бўлган.

Жорий йилги АҚШ Очиқ чемпионатининг мукофот жамғармаси 46,3 миллион доллар ва бу теннис турнирлари тарихидаги энг юқори натижа. US Open 29 август куни Нью-Йоркда очилди ва 11 сентябргача давом этади.

Мавзуга оид