"My First President" мавзусида инглиз тилидаги иншолар танлови эълон қилинди
Жаҳон тиллари университети ҳузуридаги “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли электрон журнали ва интернет портали ташаббуси билан " My First President" мавзусида инглиз тилидаги иншолар танлови эълон қилинди.
Намуналар 30 сентябргача қабул қилинади.
Республиканинг барча талаба-ёшлари ўртасидаги ўзига хос танлов Ўзбекистон республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланади. Унда талабалар мамлакат ҳаётида юқори ўрин тутган буюк шахснинг келажак авлод учун яратган имкониятлари, ҳар бир ёш истеъдод учун керакли бўлган даъватлари, босиб ўтган ҳаёт йўлидаги ибратли жиҳатлар акс эттирилади.
Иншолар ЎзДЖТУнинг инглиз тили соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари ҳамда тилшунослардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан мазмун, имло ва оргиналлик кўрсаткичлари билан сараланиб, “Ўзбекистонда хорижий тиллар” интернет порталининг махсус рукнида эълон қилиб борилади.
Энг яхши деб топилган иншолар ЎзДЖТУ ва Fledu.uz портали ҳамкорлигида нашр этилиши кўзда тутилаётган алоҳида тўпламдан жой олади.
Иншолар танловининг айнан инглиз тилида ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, халқаро жамоатчиликка нафақат Марказий Осиё, балки бутун дунё сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган беқиёс шахс ҳақида ёш авлоднинг ўй-фикрларини етказиб бериш, республиканинг биринчи президенти томонидан 2012 йилнинг 10 декабрида эълон қилинган “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №1875-сон қарори асосида мамлакатимизда хорижий тиллар йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни янги даражада намоён этишдан иборат.
Мавзуга оид
08:31 / 20.07.2024
ЎзДЖТУ қошида педагоглар малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
16:38 / 29.04.2022
Прокуратура ЎзДЖТУ талабаси ўз жонига қасд қилгани юзасидан маълумот берди
18:06 / 26.08.2020
Жаҳон тиллари университетига янги ректор тайинланди
16:10 / 16.06.2019