Жамият | 12:11 / 08.09.2016
37238
1 дақиқада ўқилади

Хитойликлар дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчини аниқлаб олишди

ХХР халқ озодлик армияси ҳарбий хизматчиси Шу Синь G20 саммитида омма эътиборини ўзига тортди.

Ҳарбий қиз Италия бош вазири Маттео Ренци автомобилини қўриқлаётган вақтда, репортёрлар диққатини тортган. Шундан сўнг, мазкур суратлар Хитойнинг миллий Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилингач, фойдаланувчилар Шу Синнинг гўзаллигини эътироф этишган ва уни дунёдаги энг соҳибжамол тансоқчи дея аташган. 

Хусусан, суратларга қолдирилган изоҳларда, ҳарбий аёлга уйланиш устунликлари ҳақида ҳам турли фикрлар билдирилган. 

Daily Mail нашрининг ёзишича, Шу Синь 2013 йилда Хитой армиясидаги энг чиройли қизлардан бири деб топилган. 
 

Мавзуга оид