Рейганга суиқасд уюштирган америкалик 35 йилдан кейин озодликка чиқди
35 йил аввал АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Рональд Рейганга суиқасд уюштирган Жон Хинкли 35 йилдан кейин руҳий касаллар шифохонасидан қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Аввалроқ Вашингтон федерал судьяси Хинклининг онаси билан яшашга рухсат бериш бўйича илтимосномасини қондирганди.
Маълумотларга кўра, Хинклига матбуот билан мулоқот қилиш, тегишли рухсатсиз ижтимоий тармоқларда аккаунтларга эга бўлиш, спиртли ичимлик истеъмол қилиш тақиқлаб қўйилди. Унга ҳар икки ойда руҳшунос билан учрашиш ва гуруҳли терапия сеансларига бориш белгилаб қўйилди. Шунингдек, у ҳафтасига уч кундан ортиқ ишламаслиги керак.
Рейганга суиқасд у президент лавозимига ўтирганидан бор-йўғи икки ой ўтиб, 1981 йил 30 мартда Вашингтонда содир этилган. Унга ўқ узган 25 ёшли дискжокей Жон Хинкли бўлиб чиққан. Хинкли Рейган қурувчилар касаба уюшмаси қурултойидаги нутқидан кейин меҳмонхонадан чиқаётганда унга ўқ узган.
Отишма оқибатида Рейган ва Оқ уй матбуот котиби, махфий хизмат ходими ва полициячи оғир жароҳатлар олганлар. Суд-тиббиёт экспертизаси Хинклини ақли норасо деб топган.
Мавзуга оид
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
09:44 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба
22:59 / 25.09.2024