АҚШлик аёл устига икки килограмм оғирликдаги лаққа балиқ қулаб тушди
АҚШда қарийб 15 метр баландликдан аёл устига лаққа балиқ қулаб тушди. Тахминларга кўра, балиқ тасодифан йиртқич қуш чангалидан чиқиб кетган. Бу ҳақида Philly хабар беради.
Фитнес-клубга кетаётган маҳал филадельфиялик Лиза Лобри (Lisa Lobree)нинг устига тасодифан икки килограммли лаққа балиқ келиб тушди. Гувоҳлар айтишича, унча узоқ бўлмаган ерда лочин ёки бургут учиб ўтган. Балки йиртқич қуш ўлжасини ушлаб қола олмаган.
Лобрининг сўзларига кўра, бу жуда ҳам оғриқли бўлган ва у аввалига нима бўлганини тушуна олмаган. Ҳодиса натижасида унинг юзи тирналиб, шишиб қолган. Аёл «жуда ҳам ёмон балиқ ҳиди»дан қутилиш учун ярим соат ювинишига тўғри келган.
"Бу қандайдир аҳмоқлик!", - дейди Лиза Лобри
Қизнинг айтишича, авваллари бунга ўхшаш ҳодиса ҳеч ҳам содир бўлмаган. Бироқ у агарда балиқ кичик бола устига қулаб тушганида жуда ёмон асорат бўлишини қайд этган.
Мавзуга оид
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024