Жамият | 14:40 / 14.09.2016
5807
1 дақиқада ўқилади

Етти нафар хитойлик тоннелда тўсилиб қолди

Хитойнинг Гуйчжоу вилоятида барпо этилаётган автомобиль тоннелининг қулаши оқибатида 7 нафар ишчи ходим, унинг икки томонидан тўсилиб қолган, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.

Ҳодиса, 13 сентябрь куни Бицзе шаҳрида барпо этилаётган 51 километрлик автойўл ҳудудида юз берган. 

Ҳозирча унинг сабабларига ойдинлик киритилмаган. Қутқарувчилар ишчиларни қидириш ишларини олиб бораяпти. Суриштирув ишлари бошланган.

Мавзуга оид