Хитойлик кекса жуфтлик ғорда 50 йилдан ортиқ ҳаёт кечирмоқда
Хитойнинг Сычуань вилоятилик эр-хотин 54 йил давомида ғорда яшаб келди ва у ердан кўчиб кетишни рад этмоқда. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси хабар бермоқда.
81 ёшли Лян Цзифу ва унинг 77 ёшли рафиқаси Ли Суин 54 йил аввал ғорга келиб, қўним топишади, чунки уларнинг ўзига уй сотиб олишга пули йўқ эди. Йиллар сайин ёшлар ғорда ўз ҳаётини қура бошлади, уни ётоқхона, ошхона, меҳмонхона билан жиҳозлашди ва кичик фермер хўжалигини ташкил қилишади.
Газетанинг ёзишича, уларнинг ғордаги турмуши давомида тўрт фарзанди дунёга келади. Хитой ҳукумати уларга яхши турар-жой таклиф қилади, бироқ оиланинг ўз ғорини ташлаб кетиш нияти йўқ.
Лян Цзифу ва Ли Суиннинг ҳолати Хитойдаги биринчи ҳодиса эмас. 2011 йилда журналистлар Гуйчжоу вилоятидаги тоғ ғорида жойлашган қишлоққа эътибор қаратди. Ғор денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда жойлашган. Ғорда доимий тарзда 100дан ортиқ одам яшайди. Бу ерда спорт майдони, уй ҳайвонлари учун майдон бор. Аввалари мактаб ҳам бор эди.
Бироқ мамлакат ҳукумати мактабларни ёпишга буйруқ бериб, Хитой «ғор одамлари жамияти» эмаслигини айтиб ўтди. Бироқ айрим манбалар қайд этишича, Хитойда ҳозиргача 30 миллионга яқин инсон ўз қўли билан жиҳозлаган ғорларда яшайди.
Бундан ташқари, кўплаб аҳоли орасида ғор қиммат бўлмаган ва экологик тоза уй ҳисобланади. Айрим ғорлар ижарага берилади, ҳатто сотилади. Уларнинг нархи баъзан ўн минг долларгача кўтарилади.
Мавзуга оид
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
17:26 / 08.11.2024
“Эмбрионлар қаровсиз қолиб кетди” — ЭКУ орқали фарзанд кутган аёллар алданди(ми?)
16:30 / 04.11.2024
15 та пирамида сиғади – дунёдаги энг катта ғор ҳақида нималар маълум?
10:27 / 02.11.2024