Жамият | 21:29 / 15.09.2016
14795
1 дақиқада ўқилади

Ди Каприо «Оскар»ини қаерда сақлашини маълум қилди

Актёр Леонардо Ди Каприо ўз «Оскар»ини қаерда сақланишини айтиб берди. 

«Мен уни (яъни «Оскар») қаерда сақлайман? Мен уни меҳмонхонада сақлайман», — деди актёр Access Hollywood интервьюсида. 

Шунингдек, Ди Каприо ўзининг янги фильмлари ҳақида ҳам хабар берди, жумладан — иқлим ўзгариши муаммоларига бағишланган Before the Flood фильми ҳақида.

Леонардо Ди Каприо 2016 йилда «Омон қолган» фильмидаги роли учун энг яхши эркак актёр сифатида «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Бу вақтга қадар "Оскар" мукофотига унинг номзоди тўрт маротаба қўйилган: 1994 йил («Гилберт Грэйп нима ейди»), 2004 йил («Авиатор»), 2006 йил («Қонли олмос») ва 2014 йил («Уолл-стритлик қашқирлар»).

Мавзуга оид