Халқаро валюта фонди Киевга 1 миллиард доллар ажратди
Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) директорлар кенгаши Украина аксилинқироз дастури доирасида Киевга тахминан 1 миллиард доллар миқдорида кредит траншини ажратди. Бу ҳақида фонднинг матбуот хизмати расман маълум қилди.
ХВЖнинг 4 йиллик молиявий ёрдам дастур доирасида Украинага 17,5 миллиард доллар миқдорида транш ажратиш режалаштирилган. 2015 йилнинг мартида 5 миллиард долларлик биринчи транш, ўша йилнинг августида - 1,7 миллиард долларлик иккинчи транш тақдим этилган. Ҳозирда Киевга учинчи транш ажратилди.
Дастур расман давомий ҳисобланади ва унинг 17,5 миллиард долларга баҳоланган умумий миқдори ўзгармаган. Дастурга доир маълумотларни бундан буён ҳар чоракда тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:10
Украина Россиядаги ракета арсеналига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди
18:01 / 29.09.2024
Фронтдаги вазият: Россия армияси Украинанинг муҳим қалъаси — Вуҳледарни деярли тўлиқ қуршаб олди
13:31 / 29.09.2024
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
22:10 / 28.09.2024