Спорт | 09:17 / 16.09.2016
14369
1 дақиқада ўқилади

"Реал" мухлиси ўз жамоаси голини нишонлаётиб вафот этди

14 сентябрда кечки вақт Аликанте яқинидаги барда Мадридда "Сантьяго Бернабеу" стадионида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг маҳаллий "Реал" ва Лиссабоннинг "Спортинг" клублари ўртасидаги 1-учрашуви ўтаётган вақтда фожиа юз берди.

"Реал" ўз майдонида 89-дақиқагача ютқазиб келаётган эди, бироқ Криштиану Роналду голи эвазига ҳисоб тенглашди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда "Реал" футболчиси Альваро Мората рақиб дарвозасига ғалаба тўпини кирита олди. Барда ўйинни томоша қилаётган мухлис Моратанинг голини нишонлаётиб юрак хуружига учради ва бунинг оқибатида вафот этди, деб хабар бермоқда AS.

Барда бўлган воқеа гувоҳининг айтишича, мухлис голни нишонлаш учун ўрнидан турган, бироқ тўсатдан хушидан кетган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмаган.

Мавзуга оид