АПЛ. “Челси” – “Ливерпуль” тўқнашувида Клоппнинг қўли баланд келди (видео)
Англия Премьер-Лигасининг 5-турининг марказий учрашувин Лондондаги “Стемфорд Бриж” ўйингоҳида “Челси” ҳамда “Ливерпуль” ўртасида бўлиб ўтди.
Икки гранд жамоаларнинг ўзаро тўқнашувининг бу галгиси бошқача сценарий остида бошланди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Деян Ловрен Фелипе Коутиньо томонидан узатмадан фойдаланиб, ҳисобни очди, - 0:1. Голдан руҳланган меҳмонлар яна ҳужумлар ташкил қилди. Бу эса 36-дақиқага келиб ўз самарасини берди. “Ливерпуль” сардори Жордан Хендерсон Тибо Куртуа дарвозасини ишғол қилди ва “мерсисайдликлар”ни янада ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади, - 0:2.
“Челси” икки маротаба тўп олиб чиққанидан кейин, 62-дақиқага келиб Диего Костанинг ягона голи билан жавоб қайтара олди. Шундай қилиб, “Ливерпуль” сафарда ўйнаганига қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритди ва очколари сонини 10тага етказди.
Англия Премьер-лигаси, 5-тур
“Челси” (Лондон) – “Ливерпуль” (Ливерпуль) – 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: Диего Коста 62’ – Деян Ловрен 17, Ж. Хендерсон 36.
Огоҳлантиришлар: Виллиан 45
Мавзуга оид
12:56 / 22.09.2024
«Реал»да яна бир жароҳат, «МЮ»да омадсизлик. Кун ўйинлари
10:26 / 02.09.2024
Мбаппе «Реал»да илк голларини урди, «Ливерпул» «МЮ»ни яксон этди
13:53 / 29.08.2024
Палмердан Мейнугача: АПЛ клубларининг «жавоҳирлар»и
12:25 / 19.08.2024