Жаҳон | 11:57 / 22.09.2016
32920
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон сигаретасиз қолди

Туркманистонда тамаки маҳсулотлари танқислиги кузатилаяпти. Яқин вақтлардан бошлаб, Туркманистоннинг давлат дўконларида тамаки маҳсулотлари сотилмаяпти. Шу сабабли, тамаки маҳсулотларининг тижорат дўконларидаги нархи кескин қимматлашган. Айрим жойларда, бир кишига бир қути сигарета сотилаётгани хабар қилинмоқда. Бошқа бир ҳудудда фақатгина доналаб харид қилиш мумкин. Баъзан тамаки маҳсулоти учун тортишувлар жанжалга айланиб, полиция аралашувига олиб келаяпти, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ.

Хабарларга кўра, бирмунча вақт аввал, нодавлат ташкилотлари ва хусусий шахсларга тамаки маҳсулотлари олиб кириш тақиқланган эди. Бироқ, савдо вазирлиги бўлинмалари бу жараёнга тайёр бўлмагани боис, маҳсулотни етказиб беришда доимий узилишлар вужудга келмоқда. 

Шу сабабли, мамлакатда тамаки маҳсулотларини ноқонуний пулловчи қора бозор авж олмоқда. Хусусан, АНТ манбаларига кўра, бугунги кунда бир қути сигарета русумига қараб 50, 60 ва ҳатто 65 манат (14-17 ёки 18,5 доллар)дан сотилмоқда. Аслида бу маҳсулотларни ҳам давлат дўконлар сотувчилари яширинча пуллашаётгани айтилмоқда. 

Мавзуга оид