Жамият | 14:51 / 23.09.2016
15113
1 дақиқада ўқилади
Петербургда ишга кирган йигит илк кундаёқ офисдаги барча ноутбукларни ўғирлаб кетди
Санкт-Петербургда Беларусь фуқароси пластик ойналар ишлаб чиқарувчи компанияга ишга кириб, 3 соатдан кейин офисдаги ноутбукларни олди-да, кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Life нашри ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берди.
29 ёшли беларуслик 20 сентябрь куни ишга кирганди. У кейинги куни ишга келган ва 3 соатдан кейин ўғирликни амалга оширган. Унинг офисдаги барча ноутбуклар йиғиштириб солинган катта сумкани олиб кетаётгани кузатув видеокамераларига муҳрланган.
Компания ходимлари полицияга мурожаат этишган. Нашрнинг ёзишича, воқеа жойида гумондорнинг бармоқ излари олинган.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
13:50 / 11.03.2024
Петербург яқинида дрон уриб туширилди ва кучли ёнғин чиқди
14:45 / 24.01.2024
Петербург портида божхона бир тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди
08:34 / 03.06.2023