Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига оид ўз қарашларини маълум қилди
Аввал хабар қилинганидек, Нью Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессияси ўз ишини давом эттираяпти. Унинг 23-сентябрдаги мажлисида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маъруза қилди. У жаҳон ҳамжамияти эътиборини Тошкент нуқтаи-назаридан муҳим бўлган халқаро ва минтақавий муаммоларга қаратди.
Жумладан, Абдулазиз Комиловнинг маълум қилишича, Ўзбекистон БМТнинг барча тизимларини мустаҳкамлаш, тузилмаларининг минтақавий ва халқаро хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш ҳамда барқарор тараққиётни таъминлашдаги ролини кучайтириш тарафдоридир.
“Ўзбекистон бундан аввал ҳам бир неча маротаба БМТ институтини ислоҳ қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирган. Бу, ўз навбатида, унинг асосий органлари – Бош Ассамблея ва Хавфсизлик кенгашининг ўзаро ҳамкорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилиши керак. Аммо, Бош Ассамблея маслаҳат, директив ва вакиллик органи сифатида марказий ўрнини сақлаб қолиши даркор. Хавфсизлик кенгаши, унинг таркиби кенгайтирилиши, хусусан доимий аъзолар сони кўпайтирилиши ҳисобига босқичма-босқич ислоҳ қилиниши керак”, - деган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
15:00
БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида юқори даражадаги муҳокамалар бўлиб ўтди
21:08 / 27.09.2024
«Биз кетмаймиз» - Маҳмуд Аббос БМТ минбаридан Исроилнинг ҳаракатларини қоралади
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
20:47 / 26.09.2024