Андижонда паралимпия совриндорлари тантанали кутиб олинди
Бугун Андижон темир йўл вокзалида Рио -2016 паралимпия мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Андижонлик спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда жамоатчилик вакиллари, фаол ёшлар ва журналистлар иштирок этдилар.
Маълумки, Рио – 2016 паралимпия мусобақаларида Андижонлик спортчилардан Муслима Одилова спортнинг сузиш тури бўйича 2 та кумуш, Шоҳсанам Тошпўлатова ва Музаффар Турсунхўжаевлар ҳари бири 2 тадан бронза, енгил атлетика бўйича Мансур Абдурашидов бронза, аёллар ўртасида ядро улоқтириш бўйича Сафия Бурхонова кумуш ва брасс усулида сузиш баҳсларида Фирдавс Мусабековлар олтин медалларни қўлга киритдилар.
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов паралимпия совриндорларини эришган ютуқлари билан қутлаб, спортчилар ва уларнинг мураббийларига миннатдорчилик билдирди. Ҳар бир совриндор спортчи ва мураббийларга вилоят ҳокимлигининг совғалари топширилди.
Шундан сўз олган чемпион спортчи Фирдавс Мусабеков эришилган ютуқлар юртимизда ёш авлод тарбияси ва спортга берилаётган юксак эътибор натижаси эканлиги ҳақида гапирди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
14:41 / 11.09.2024