Жаҳон | 14:21 / 27.09.2016
5258
1 дақиқада ўқилади

Дрезденда масжид ва конференц-марказ олдида портлашлар содир бўлди

Германиянинг Дрезден шаҳрида 27 сентябрга ўтар кечаси 2 марта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилган.

Маълум қилинишича, портлашлар масжид ва конференц-марказ олдида содир бўлган. Жабрланганлар йўқлиги айтилган.

Айни вақтда шаҳарнинг барча масжидларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Дрезден шаҳри полицияси бошлиғи Хорст Кретцшмарнинг айтишича, бу ҳужумларга ҳасадгўйлик сабаб бўлган.

Мавзуга оид