Қирғизистон президентига қандай ташхис қўйилгани ойдинлашди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Москвадаги марказий клиник шифохонадан шу ҳафта охиригача чиқиши мумкин. Давлат раҳбари сайтида маълум қилинишича, президентнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо - юрак фаолиятидаги бузилиш тузатилган.
"Юрак аритмиясини бартараф этиш мақсадида Россия Тиббиёт Фанлари Академияси (РАМН) профессори Амиран Ревишвили жалб қилинди. Айни вақтда юрак уриши фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ муаммолар тўлалигича бартараф этилган", — деб ёзган ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Алмазбек Атамбаевнинг матбуот котиби Алмаз Усенов.
Бундан олдинроқ, Алмазбек Атамбаев Россия томони даволанишни давом эттириши учун Москвага таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
12:12 / 28.09.2024
Москвада 72 ёшли америкалик ёлланма фаолият учун судланмоқда
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024