Жамият | 20:21 / 28.09.2016
12335
1 дақиқада ўқилади

8 ёшли мактаб ўқувчиси қўзиқорин истеъмол қилиши натижасида ҳаётдан кўз юмди

Фото: Globallookpress.com

Михайловка шаҳрида (Волгоград вилоятида) заҳарли қўзиқоринларни истеъмол қилган 8 ёшли қизча ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Волгоград вилояти тергов бўлимининг сайтида хабар берилди. 

Унга кўра, бир ҳафта илгари 8 ёшли мактаб ўқувчиси ота-онаси билан бирга Москвага борган, улар қайтишда Тамбов вилоятида тўхташган. Оила аъзолари йўл бўйидаги ўрмон чизиғида қўзиқорин теришган. Уйга келишганидан сўнг қизнинг отаси маҳаллий бозордан ҳам қўзиқорин харид қилган. 

"Қўзиқоринли таомни истеъмол қилган оила аъзолари бир неча соат ўтгач, ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган. Улар 24 сентябрь куни тахминан соат 5ларда шифохонага етказилган. Қизнинг аҳволи шифокорлар томонидан ўта оғир, дея баҳоланган. Шифокорлар бир неча кун унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашишди. Бироқ қиз ҳаётдан кўз юмди", - дейилди идорада. 

 

Мавзуга оид