Спорт | 14:31 / 29.09.2016
5670
1 дақиқада ўқилади
«Ростов» ва ПСВ баҳси вақтида майдонга банан ташланди
Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи, 2-тури доирасида кечган «Ростов» ва «ПСВ» жамоалари баҳси вақтида майдонга банан ташланди.
Ўйиннинг 23-дақиқасида россияликлар жамоаси дарвозабони майдончаси яқинида ётган банан телевизорда ҳам яққол кўринди.
Ҳозирча бу вазият бўйича ўйинда бош ҳакам бўлган Клеман Тюрпеннинг рапортида нима дейилгани номаълум.
Қайд этиш керакки, УЕФА 9 сентябрь куни маҳаллий мухлислар жамоанинг ЕЧЛга чиқиш учун Нидерландиянинг бошқа бир жамоаси «Аякс» (4:1) билан кечган ўйин вақтида ирқчилик ҳаракатларини содир этишгани учун «Ростов»нинг уй стадиони бўлмиш «Олимп-2» стадионининг шарқий трибунаси битта ўйинга ёпиқ бўлиши ҳақида қарор чиқарганди.