2016 йил биринчи ярмида 120 мингдан зиёд фуқаронинг ишга жойлашишига кўмаклашилди
2016 йилнинг 29 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг 2016 йил биринчи ярим йиллигида бажарилиши тўғрисида” парламент эшитуви ўтказилди ва кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг ахбороти эшитилди.
2015 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик корхоналар ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов миқдори 25 фоиздан 15 фоизга камайтирилганлиги, қурилиш материаллари, енгил ва озиқ-овқат саноатидаги кичик корхоналарда ишловчилар сонини 2 баробарга оширилиши ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилиши жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида
16,4 мингта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишига ҳамда кичик бизнеснинг бандликдаги улушини 77,3 фоиздан 77,7 фоизгача ўсишини таъминланди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликлари, уй меҳнатини барча шаклларини ривожлантириш ҳисобига 305,4 минг кишининг бандлиги таъминланди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун тижорат банклари томонидан 8,3 трлн.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Меҳнат органлари томонидан 124,6 минг нафар ишсиз фуқаронинг (шундан 53,8 мингтаси аёллар, 62,9 мингтаси ёшлар) ишга жойлашишига кўмаклашилди. Ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларидан 36,8 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилган, 3,5 мингга яқин ишсиз фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди.
Мавзуга оид
12:34 / 17.04.2021
Президент мактабларидаги бўш иш ўринларидан хабардор бўлиш имконияти пайдо бўлди
10:19 / 10.10.2018
Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Ўзбекистонга келади
10:04 / 14.09.2018
Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати кўп сонли ташкилотларга мажбурий бўлиши мумкин
14:42 / 17.08.2018