Ўзбекистон | 14:46 / 02.10.2016
24653
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятининг Косонсой туманида ҳоким алмашди

Наманганда халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Namnews.uz» хабар берган.

Сессияда ташкилий масала кўрилди: туман ҳокими Абдулхапиз Абдукаримов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туманга Наманган вилоятининг собиқ ҳокими, ҳозирда дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станцияси директори бўлиб ишлаб турган Баҳодир Юсупов янги ҳокими этиб тасдиқланди.

Маълумот учун, Баҳодир Юсупов 2009—2015 йилларда Наманган вилояти ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.

Мавзуга оид