Ўзбекистон | 20:17 / 05.10.2016
19964
4 дақиқада ўқилади

Кечки дайжест: 5 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 5 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистон янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкидан 100 млн доллар кредит олмоқчи

Ўзбекистон ҳукумати янги иш ўринлари яратиш учун Жаҳон банкининг 100 миллион доллар миқдоридаги маблағини жалб этишни режалаштирган. Бу ҳақда республика иқтисодиёт вазирлиги вакилига асосланиб, РИА Новости хабар тарқатган.

>>> Батафсил.

Сергели туманида 6 метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари бунёд этилади

Тошкентнинг Сергели туманида 6та метро бекати ва 500 янги турар жой бинолари қурилади. Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Сергели тумани ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев шу ҳақида маълум қилди.

>>> Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни туғилган куни билан табриклади

5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

5 октябрь тонги. Тошкент чорраҳаларидан бирида светофор йўқлиги туфайли автобус ва енгил машина тўқнашиб, бир инсон ҳалок бўлди

5 октябрь тонгида Тошкент шаҳрида йирик йўл транспорти оқибатида бир инсон ҳаётдан кўз юмди ва кишиларга моддий талофатлар етказилди. Йўловчи ташувчи автобус катта тезликда келаётган “Ласетти” русумли машина билан тўқнашиши натижасида ана шундай мудҳиш ҳолат юз берди.

>>> Батафсил.

Кун фотоси: Йоханнесбург, Витватерсранд университетидаги намойиш чоғида

AFP фотомухбири Йоханнесбургдаги машғулотлари бир ҳафтага тўхтаган Витватерсранд университети ҳудудидаги намойиш чоғида олинган фотосуратни тақдим этди. Унда талаба куч ишлатар тизим вакилига гул тутаётган акс этган.

>>> Батафсил.

ОАВ: Аляскада йирик нефть кони аниқланди

Caelus Energy компанияси Аляскада йирик нефть кони аниқлагани ҳақида хабар қилган.

>>> Батафсил.

Фотожамланма: Стив Жобссиз 5 йил

Янгиликлардан хабардор кишилар Стив Жобс номини яхши билишади: Apple компаниясининг асосчиси кишиларни технологиялар билан "дўстлаштирувчи" қурилмалар яратиб, инсониятга жуда катта таъсир кўрсатган. Жобснинг жамоаси томонидан яратилган гаджетлар кўп соҳаларда истеъмолдаги қурилмалар эталони ҳисобланади, Apple раҳбари ҳар бир қурилмани ишлаб чиқариш жараёнини шахсан назорат қилган.

>>> Батфасил.

Колумбия халқи исёнкорлар билан тинчлик битимини қўллаб-қувватламади. Энди уруш давом этадими?

2 сентябрь куни Колумбияда ҳукуматнинг исёнкорлар билан имзоланган тинчлик битимига бағишланган референдум бўлиб ўтди. Колумбия қонунларига кўра, сайловчиларнинг 13 фоизи иштирок этган тақдирда ҳам овоз бериш жараёни ўтган ҳисобланади.

>>> Батафсил.

Фотожамланма: Россиянинг энг нуфузли мусулмон сиёсатчиси Рамзон Қодиров 40 ёшда

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров 5 октябрь куни 40 ёшга тўлди. У 1976 йилда Центаройда таваллуд топган. 1990 йилларда у ўз отаси - нуфузли муфтий Аҳмад Қодировнинг шахсий тансоқчиси бўлган.

>>> Батафсил.

Месси "Барселона" билан янги шартнома тузишга шошилмаяпти

 

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид