Ўзбекистон | 10:19 / 05.10.2016
5742
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон элчиси РФ МСК раҳбари билан учрашди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Баҳром Ашрафхонов 4 октябрь куни Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Uzdaily хабар берган.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон МСК ва Россия МСК ўртасида ҳамкорлик қилиш масалаларини, шунингдек, 2 мамлакатдаги сайловларда кузатувчиларнинг иштироки масаласин муҳокама этишган.

Баҳромхон Ашрафхонов учрашув давомида Ўзбекистонда 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик ҳақида гапириб берган. У Ўзбекистон томони учун сайловда халқаро кузатувчиларнинг, жумладан Россия МСК вакилларининг иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Памфилова Ўзбекистон президентлиги учун сайловда иштирок этиш таклифини мамнуният билан қабул қилган. У Россия МСК Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликдан манфаатдор эканини қайд этиб ўтган.

Мавзуга оид