Баҳром Ашрафхонов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 780-сонли қарори билан Баҳром Баҳодирович Ашрафханов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Баҳром Ашрафханов 1969 йилда туғилган, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1994 йилда Америка Қўшма Штатлари Кентукки университетини халқаро валюта-кредит муносабатлари, давлат молияси мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 1994−1998 йилларда — AIG Trading Group’нинг Марказий Осиёдаги вакили, 1998−2000 йилларда — UzAIG Ўзбекистон-Америка суғурта компанияси бош менежери, 2000−2002 йилларда — Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2002-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Суғурта назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2005-2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – молия вазири ўринбосари бўлган.
2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият кўрсатган. 2018-2019 йилларда «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқарув Раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.
2019 йил февралидан Ўзбекистон Республикаси молия вазири ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан аввалроқ, Аҳадбек Яҳёбекович Ҳайдаров молия вазири ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024