Жамият | 13:38 / 06.10.2016
4366
1 дақиқада ўқилади
"Мэтью" бўрони оқибатида Флорида штатидан 1,5 млн.дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди
АҚШнинг Флорида штатига "Мэтью" бўрони хавф солгани боис 1,5 миллион аҳоли эвакуация зонасида қолмоқда. Бу ҳақда штат губернатори Рик Скоттнинг расмий сайтида маълум қилинган.
Айрим туманларда эса одамлар ҳукумат томонидан тақдим этилган бошпаналарга кўчирилмоқда. Хабарларга кўра, штатдаги таълим муассасалари оммавий равишда ёпилган.
"Мэтью" бўрони Багам ороларидан ёпирилди. Унинг хавфлилиги учинчи даража деб қайд қилинган. Айни дамда бўрон ичидаги шамол тезлиги соатига 185 км.ни ташкил этмоқда. Унинг Кариб ҳавзасига яқинлашиши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024