Спорт | 14:08 / 06.10.2016
38808
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров бош тансоқчиси: Фёдор Емельяненко – ким у?

Фото: © РИА Новости

РФ спорт вазирлиги 5 октябрь куни Грозний шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанглар мусобақаси юзасидан текширув ўтказади. Бунга, аралаш жанг турлари бўйича Grand Prix Akhmat 2016 мусобақасида вояга етмаганлар, хусусан республика раҳбарининг ўғиллари иштирок этганига оид хабарлар сабаб бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия спорт вазири ўринбосари Павел Колобковга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Чеченистон пойтахтида бўлиб ўтган мусобақада вояга етмаган болалар иштирокида ҳам аралаш жанглар қоидаси бўйича беллашувлар ташкил этилган. Унда, республика раҳбарининг 3 нафар ўғли ҳам қатнашиб, ғолиб бўлган. 

Шундан сўнг, бу воқеадан хабар топган Россия аралаш жанговар яккакурашлар иттифоқи (ММА) президенти Фёдор Емельяненко вояга етмаган болаларнинг иштирокида ўтказилган баҳсларни кескин танқид қилган. 

Ўз навбатида Рамзон Қодиров тансоқчилари раҳбари Грознийдаги мусобақаларда болаларнинг иштирокини қоралаган Емельяненкога ўзига хос услубда жавоб қайтарган. 

«Ахмат» жанговар клуби президенти ва Рамзон Қодиров хавфсизлик хизмати раҳбари Абузайд Висмурадов, Фёдор Емельяненкога Чеченистондаги беллашувни танқид қилишга ҳаққи йўқлигини айтиб, жангчига яқиндаги мағлубиятини хотирлатган, деб ёзмоқда «Чемпионат» нашри.

«Ахмат» клуби президенти Инстаграмдаги саҳифасида фикрлари билан ўртоқлашган.

«Grand-Prix Akhmat 2016 Final беллашувларидаги болалар ўртасидаги баҳслар республикада MMAни оммалаштириш мақсадида томоша сифатида ўтказилган. Аммо, негадир Фёдор Емельяненкога бу нарса ёқмапти. Савол туғилади — ким у бизнинг мусобақа ва беллашувларимизга баҳо берадиган?», - деган Абузайд Висмурадов. 

«Биз қонун доирасидан чиққанимиз йўқ, аммо бизга ақл ўргатишларига ҳам йўл қўймаймиз. Томоша жанглари рухсат берилмаган ёки тақиқланган бандни кўрсатинг, ўшанда суҳбатни давом эттирамиз», - деган Висмурадов.
 

Мавзуга оид