Жаҳон | 09:14 / 07.10.2016
6639
1 дақиқада ўқилади

"Мэттью" бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 280 нафардан ошди

Фото: REUTERS

Гаитининг жанубий департаментига ёпирилган "Мэттью" бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 283 нафарга етди. Бу ҳақда Radio Television Caraibes хабар бермоқда.

Аввал қурбонлар сони 264 кишига етгани маълум қилинган эди. Манба берган маълумотга кўра, энг кўп қурбонлар Шанталь коммунасида – 90 киши, сўнгра Лез-Англе коммунасида – 85 киши қайд этилган. Табиий офат оқибатида деярли 35 минг киши уйсиз қолган. Қидирув ва қутқарув операцияси давом этмоқда.

"Мэттью" бўрони 2007 йилдан буён Атлантикада энг кучли табиий офат ҳисобланади. Бўрон маҳаллий вақт билан пайшанба кечаси Флоридага, сўнгра Жоржия, Шимолий ва Жанубий Каролинага етиб бориши кутилмоқда. 

 

Мавзуга оид