Жанубий Корея дунё мамлакатларини КХДР билан муносабатларни узишга чақирмоқда
Жанубий Корея ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Юн Бён Се жаҳон мамлакатларига мурожаат қилиб, КХДРга қарши фаол дипломатик чоралар кўришга, керак бўлса, Пхеньян билан расмий муносабатларни узиш ва ёки алоқаларни қисқартиришга ундади.
Ташқи ишлар вазири Ёнҳап агентлигига берган интервьюсида айтишича, БМТ ХК резолюцияларини қўпол равишда бузган ҳолда ядро ва баллистик ракета синовларини ўтказиб келаётган "Шимолий Кореяга нисбатан қатъий дипломатик чоралар кўриш вақти келган".
Юн Бён Се ўз фикрига, БМТ низомининг 41-моддасини асос қилган. Унга биноан, ХК қарорини бажартириш учун у ёки бу мамлакатга нисбатан кўриладиган чораларга "иқтисодий, темир йўл, денгиз, ҳаво, почта, телеграф, радио ёки бошқа ахборот воситалари орқали алоқаларни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳамда дипломатик муносабатларни узиш ҳам киради".
Жанубий Корея ташқи ишлар вазири НАТО кенгашининг Брюсселда бўлиб ўтган йиғилишида шундай баёнот берган. У шу билан ўтган ойда АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэниел Рассел томонидан илгари сурилган Вашингтон ғоясини қўллаб-қувватлаган.
КХДР дунёнинг 164 давлати билан дипломатик алоқаларни ўрнатган, бироқ уларнинг барчаси ҳам Пхеньянда элчиларига эга эмас. КХДРда 24та давлат элчихонаси мавжуд бўлса, Шимолий Корея дунёнинг 46та давлатида ўз элчихоналарига эга ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024