Жуниор - интернет тармоқларининг янги юлдузи
Интернет тармоқларида янги юлдузча пайдо бўлди. Унинг исми Жуниор бўлиб, болакай ўзининг қалин сочлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлиб кетди. У 9 ҳафта илгари дунёга келган. Бу ҳақида "L!FE" нашри маълум қилди.
Болакайнинг онаси Челсининг айтишича, Жуниор дунёга келганида доялар унинг сочи қалинлигини кўриб, ҳайратга тушишган. Ҳозир ҳам Жуниорнинг сочлари жуда тез ўсмоқда.
Манбага кўра, она-бола ҳатто супермаркетга тинч чиқиб кела олишмайди: болакай барчанинг диққатини ўзига жалб қилади.
Бу Жуниор билан боғлиқ ягона қийинчилик эмас: Челси ўғлини чўмилтирганидан сўнг унинг сочини фен билан қуритишига тўғри келади. Бундай сочларнинг табиий йўл билан қуришига эса жуда узоқ вақт кетади. Ижтимоий тармоқларда бу ажойиб болакайни "айиқча", деб аташмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 26.10.2024
Тошкентда 15 ёшли болани поезд уриб кетди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
07:40 / 16.10.2024
Октябрда хорижда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга олиб келинди
07:10 / 05.10.2024