Ўзбекистон | 09:51 / 08.10.2016
15272
3 дақиқада ўқилади

8 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото: Kun.uz

7 октябрь туни ва 8 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ижтимоий тармоқлардан репортаж: "Мэттью" тўфони

7 октябрь куни Саффир-Симпсон шкаласи бўйича 4-тоифага киритилган “Мэттью” тўфони АҚШнинг жануби-шарқий қирғоқларига яқинлашиб келди.

>>> Батафсил.

Том Хэнкс инсоният учун энг хавфли бўлган таҳдидни айтди

Америка актёри Том Хэнкс инсоният учун энг хавфли бўлган таҳдидни айтди

>>> Батафсил.

Словакияда 13 октябрь мотам куни деб эълон қилинди

Словакияда мамлакатнинг биринчи президенти Михал Ковачнинг дафни муносабати билан 13 октябрь мотам куни деб эълон қилинди

>>> Батафсил.

Янги банкноталар. 200 ва 2000 рубллик банкноталар дизайнида қайси шаҳарлар тасвири пайдо бўлиши аниқлаб олинди

200 ва 2000 рубллик янги қоғоз пулларда Севастополь ва Узоқ Шарқни билдирувчи тасвирлар акс эттириладиган бўлди.

>>> Батафсил.

Гаитида "Мэтью" бўрони қурбонлари сони 842 кишига етди

Гаитида "Мэтью" бўрони қурбонлари сони 842 кишига етди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳокимиятга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

>>> Батафсил.

Россияда доллар курси 62 рублдан пасайди

Москва биржасида доллар курси 2015 йил октябридан бери биринчи марта 62 рублдан пастроққа тушди.

>>> Батафсил.

Россияда дунёдаги энг арзон автомобиль сотила бошланди

Россияда дунёдаги энг арзон автомобиль – Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Bajaj Qute автомобили савдоси бошланди.

>>> Батафсил.

ЖЧ-2018. Саралаш босқич. Португалия, Франция ҳамда Бельгиядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар

Бугун 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи гуруҳ баҳсларидаги ўйинлар давом эттирилди.

>>> Батафсил.

Тошкентдаги дзюдо турнирида яна 3 нафар ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

Тошкент шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда ўзбекистонлик яна уч спортчи олтин медални қўлга киритди.

>>> Батафсил.

Эквадорлик футболчи ўйин вақтида полициядан шифокорлар ёрдамида қочмоқчи бўлди

Эквадор терма жамоаси футболчиси Эннер Валенсия ЖЧ-2018 саралаши доирасида Чилига қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйин вақтида стадион атрофида полициячиларни кўргач, симуляция ишлатиб, майдонга ётиб олди.

>>> Батафсил.

MOCAPE — ичида булутлар жойлашган музей

Австриянинг Coop Himmelb(l)au компанияси архитектура лойиҳаси тез орада Хитойнинг Футянь вилоятидаги Шэньчжэнь мегаполисида ҳаётга татбиқ этилади.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид