Ўзбекистон | 11:03 / 09.10.2016
12796
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

Фото: Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий сайти

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов 8 октябрь куни Остонада Қозоғистон Бош вазири Бакитжон Сагинтаев билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий сайтида маълум қилинди

Манбага кўра, учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон кимёвий ва нефть-кимёвий соҳаларида ҳам алоқаларни мустаҳкамлаши керак. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаоллаштиришга доир бундан аввал эришилган келишувларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди. 

Мавзуга оид