Фан-техника | 21:07 / 11.10.2016
10914
1 дақиқада ўқилади
Burger King кафесида Galaxy Note 7 смартфони ёниб кетди (Видео)
Жанубий Кореядаги Burger King тез тайёрланувчи таомлар тармоғига қарашли ресторанларнинг бирида Samsung Galaxy Note 7 смартфони ёниб кетди. Тасвирдан маълум бўлишича, гаджет шунчаки столда турган ва қувват олиш мосламасига қўйилмаган бўлган. Бино ходимаси мустаҳкам қўлқоплардан фойдаланган ҳолда, қийинчилик билан қурилмани ушлаб, уни олиб чиқишга муваффақ бўлди.
10 октябрь куни Samsung Electronics ўз ҳамкорларига тўсатдан ёниб кетиш ҳолатлари содир бўлганидан сўнг Galaxy Note 7 смартфони сотувини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилган. Шу билан бирга компания қурилмани ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатган.
Мавзуга оид
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
09:50 / 11.09.2024