Олимлар дори ишлаб чиқаришни тезлаштирувчи янги дастурни яратишди
МФТИ (Москва физика ва техника институти) қошидаги Қариш ва ёшга доир касалликларнинг молекуляр механизмларини ўрганувчи тадқиқот маркази олимлари молекулалар алоқаси ва уларнинг алоқа даражасини аниқловчи дастур ишлаб чиқишди. Бу компьютер дастури янги дори-дармонлар тайёрлаш босқичларидан бирини енгиллаштиради. МФТИ матбуот хизмати шу ҳақида маълумот берди.
Дори, инсон организмига келиб тушиб, қоидага кўра, молекуляр даражада қандайдир оқсиллар ва генларга таъсир кўрсатиши керак. Масалан, агар дори вирусга қарши бўлса, у вирусларга инсон геномига аралашишга халақит бериши керак. Шунда вирус оқсили нишонга айланади. Вирус оқсили тузилмалари, ҳаттоки унинг молекуласидаги энг муҳим жойи қайси эканлиги аён - улаш сайти. Улаш сайтига муайян молекула кўринишидаги "тўсиқ" қўйилса, у ҳолда оқсил инсон геномига "жойлаша" олмайди ва шу тариқа вирус "ўлади".
Дори яратиш учун моддалар хусусияти, шу жумладан уларнинг атомларини яхши билиш лозим. Олимлар моддалардаги атомлар ҳолатини аниқловчи тизим яратишди. МФТИ ходимлари Мария Кадукова ва Сергей Грудинин Knodle дея номланган тизимни ишлаб чиқишди. Улар машина таълими технологиясини қўллашди - дастурга 7000дан зиёд кимёвий бирикма намуналари киритилди, алгоритм уларга асосланиб, янги дорилар молекулаларидаги атомлар ҳолатини айтиб беради.
Муаллифларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Knodle ўзига ўхшаган дастурлардан бир қадам олдинда: у атиги 3,9 фоиз хатога йўл қўяди, унинг энг яқин рақиби эса - 4,7 фоиз. Олимлар мазкур дастур ёрдамида дори ишлаб чиқаришни сезиларли даражада тезлаштириш мумкин, деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид
22:44 / 25.09.2024
Олимлар тезкор уйқуни яхшилайдиган асосий рецепторни аниқлади
15:08 / 01.01.2022
Компьютер ўйинларига ҳаддан ортиқ ружу қўйиш хавфли касалликлар рўйхатига киритилди
18:44 / 10.11.2021
Apple-1 компьютери кимошди савдосида 400 минг долларга сотилди
17:08 / 09.11.2020