Спорт | 19:03 / 13.10.2016
5609
1 дақиқада ўқилади

Бэйл “Реал” билан янги шартнома борасида келишувга эришди

Фото: eurosport.com

“Реал” ярим ҳимоячи Гарет Бэйл мадридликлар билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда Tribuna.uz нашри хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, Бэйл клуб раҳбарияти билан бу борада тўлиқ келишувга эришган. Янги шартнома муддати 2022 йилга қадар узайтирилади.

“Реал” янги шартнома имзоланиши учун махсус тантанали расмий маросим ташкил этишни мақсад қилган. Унда Гарет Бэйл ва унинг агентининг яқинлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Янги шартномага кўра Бэйлнинг трансфер қиймати 500 миллион еврога баҳоланади.

Мавзуга оид