Туркия жануби-шарқида рейд ўтказилаётган вақтда портлаш содир этилди
Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳри ҳудудида полиция махсус амалиёт ўтказаётган маҳал худкуш террорчи ўзини портлатди.
CNN Turk телеканали маълумотига кўра, полициячилар террорчилар яширинган кўп қаватли уйни штурм қилганида, улардан бири ўзини портлатган. Портлаш оқибатида 3 полициячи ҳалок бўлиб, камида 10 киши жароҳатланган.
Айни вақтда шаҳарда бошқа террорчиларни бартараф этиш бўйича амалиёт ўтказилмоқда. Бу террорчилар ҳам худкуш бўлиши истисно қилинмаган.
Газиантеп аҳолиси эҳтиёт бўлишга чақирилган.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Газиантепдаги тўй маросимида худкуш террорчи ўзини портлатиши оқибатида 56 киши ҳалок бўлганди. Мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу теракт 14 ёшгача бўлган 2 ўсмир томонидан содир этилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024