Жамият | 23:41 / 19.10.2016
7852
2 дақиқада ўқилади

Иркутск вилоятида психоневрологик бўлим болалар боғчаси билан бир бинода эканлиги аниқланди

Иркутск вилоятида психоневрологик бўлим билан бир бинода жойлашган болалар боғчаси аниқланди. Шуниси қизиқки, болалар ва беморлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бу ҳақида вилоят Тергов қўмитасининг расмий сайти хабар берди. 

Терговга қадар ўтказилган текширув давомида болалар ва вояга етган беморларнинг даҳлизи бир бўлган алоҳида бинода жойлашганлиги маълум бўлди, болалар боғчаси ва руҳий хаста беморлар шифохонаси бўлимини ажратиб турувчи эшик эса терговчилар ташриф буюрган пайтда очиқ бўлган. 

"Мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрувчи болалар сайри руҳий касалликларга чалинган беморлар билан бир вақтда ҳамда бир ҳудудда амалга оширилади. Аёнки, бундай вазиятда болаларнинг хавфсизлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас". 
РФнинг Иркутск вилояти бўйича Тергов қўмитаси матбуот хизмати

Шунингдек терговчилар бўлимда тиббий хизмат кўрсатишга доир лицензия фақатгина тиббий уқалаш ва педиатриядаги ҳамширалик иши йўналишида эканлигига диққат қаратилди. Бўлимда эса 30 нафар катта ёшли бемор бор. 

Психоневрологик бўлимда даволовчи шифокор лавозими  кўзда тутилмаган, бундан ташқари невролог ва психиатр ҳам йўқ. Шундай экан, руҳий касалликлар шифохонаси беморлари фақатгина болалар эмас, катталар ҳаётига ҳам хавф солади. 

Вилоят ҳукуматига мазкур вазиятга ойдинлик киритишни сўраб мурожаатнома йўлланган.

 

Мавзуга оид