Путин «норманд тўртлиги» музокараларида иштирок этиш учун Берлинга келди
Россия президенти Владимир Путин «норманд тўртлиги» музокараларида иштирок этиш учун Германия пойтахти Берлин шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар тарқатган.
Берлиндаги учрашувда Германия, Украина, Россия ва Франция раҳбарлари Украина шарқидаги можароларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишади.
Йиғилиш доирасида шунингдек, Владимир Путиннинг Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувларда Сурия инқирози хусусида гаплашиши кўзда тутилган.
Олдинроқ Франсуа Олланд G20 саммити доирасида Россия президенти Владимир Путин билан учрашган, унда томонлар Сурия ва Украинадаги вазият, террорга қарши кураш, шунингдек, Путиннинг октябрда Францияга амалга оширадиган ташрифига оид масалаларни муҳокама қилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 03.10.2024
Песков: Берлин ҳозирча Москва билан мулоқот бўйича алоқага чиқмади
09:20 / 25.09.2024
Жо Байден президентлик даврида илк бор Берлинга ташриф буюради
12:40 / 09.09.2024
Яшин Берлинда кузатувга тушгани ҳақида гапирди
12:05 / 03.09.2024