Жаҳон | 01:07 / 22.10.2016
14971
1 дақиқада ўқилади

Филиппиннинг сўконғич президенти Россия билан ҳарбий иттифоқ тузмоқчи

Фото: Ace Morandante ZUMAPRESS/ globallookpress

Ўзининг "андиша қилиб ўтирмайдиган" феъл-атвори билан ажралиб турадиган Филиппин президенти Родриго Дутерте унинг давлати Россия ва Хитой билан ҳарбий иттифоқ тузиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бу ҳарбий иттифоқ, балким иқтисодий иттифоқ, ёки иқтисодий блок бўлиши мумкин. Эҳтимол мен Россияга Путин билан гаплашгани боришим ва Хитой, Филиппин ва Россия – бутун дунёга қарши турувчи уч давлат эканимизни айтишим мумкин", деб айтди Дутерте.

Мавзуга оид