Жаҳон | 07:49 / 24.10.2016
29688
2 дақиқада ўқилади

Чингизхоннинг авлодларга ўгитлари маъноси аниқланди

Фото: А.В.Анохин номидаги Олтой Республикаси миллий музейи

Олимлар Чингизхонга тегишли, Россиянинг Олтой Республикасида сақланувчи қўлёзмаларни расшифровка қилишди. Унда буюк саркарданинг авлодларга ўгитлари битилган. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.

XIII-XIV асрларга тааллуқли бўлган "Ақл калити" деб номланган, қадимги мўғул тилида ёзилган қўлёзма Олтой Республикасидаги А.В.Анохин номидаги миллий музейда сақланиб келади. Бу қўлёзма энг қадимий мўғул қўлёзмаларидан бири саналади.

Тахминларча, қўлёзма уч киши томонидан ёзилган. Олимлар у бамбук таёқчалари ва мўйқалам билан мумтоз мўғул ёзувида юқоридан пастга қараб ёзилгани, қаторлар чапдан ўнгга қараб кетганини айтишди.

Қўлёзмада Чингизхоннинг авлодларга маслаҳатлари баён қилинган.

Уларда "ишонч билдирилмаган одамга кўп нарса айтиш керакмаслиги", "аёллар гапига ўта жиддий муносабатда бўлмаслик", "ўз ўғлига қули орқали буйруқларни етказмаслик", "ҳасадгўй ва ҳийлагар одам билан маслаҳатлашмаслик", "кўпчилик томондан маъқулланганни бузмаслик" каби ўгитлар берилган.

Тахминларча, Чингизхоннинг бу ўгитлари унинг шогирдлари томонидан ёзилган.

Мавзуга оид