ОАВ: актёр Брэд Питтга қарши терговга унинг барча оиласи қамраб олинди
АҚШлик актёр Брэд Питтга қарши терговга унинг барча оиласи қамраб олинди, деб хабар бермоқда унинг рафиқаси Анжелина Жоли билан боғланган манбага иқтибос келтирган ҳолда TMZ нашри.
Дастлаб Лос-Анжелес округининг болалик ва оила ишлари департаменти Питт ва унинг 15 ёшли ўғли Мэддокс иштирокидаги самолётдаги воқеани тергов қилаётганди. Эслатиб ўтамиз, ўша воқеада самолёт ҳавога кўтарилгач, Жоли ва Питт жанжаллаша бошлашганда Мэддокс онасининг ёнини ола бошлаган. Маълум қилинишича, дарғазаб Питт фарзандига ташланган, бироқ Жоли уларнинг орасига тушган. Кейинроқ ота ва ўғил "қандайдир тарзда" ёқалашиб кетишган.
Энди эса департамент ўз терговини кенгайтириб, бошқа, жумладан жуфтликнинг бир ёки ундан кўпроқ фарзанди Жоли ва Питтнинг жанжали гувоҳи бўлгани каби воқеалар билан ҳам шуғуллана бошлади.
Таъкидланишича, Жоли ва Питтнинг фарзандлари Питт ёнида ўзларида қўрқув сезадилар, айниқса бу Мэддоксда кучлироқ кузатилади. Мавжуд маълумотларга кўра, Питтнинг тўнғич ўғли билан ўтган ҳафтадаги учрашуви узоқ давом этмаган, чунки Мэддокс унда иштирок этишни истамаган.
Мавзуга оид
16:49 / 16.10.2024
Собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтларга оид тергов иши натижаси очиқланмаяпти. Сукут ортида нима бор?
12:10 / 11.06.2024
Тергов судясига санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади
10:40 / 11.06.2024
Жиноят ишлари бўйича судларда тергов судяси лавозими жорий этилади
13:40 / 10.04.2024