БМТ Бош ассамблеяси АҚШни Кубага нисбатан эмбаргони бекор қилишга чақирди
БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Вашингтон томонидан Кубага нисбатан савдо-иқтисодий тўсиқни олиш резолюциясини маъқуллади. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши учун 191 та давлат вакили овоз берди. Фақат икки давлат – АҚШ ва Исроил бетарафлик билдирди. Таъкидланишича, Вашингтон биринчи марта резолюцияга "қарши" овоз бермаган.
БМТ Бош ассамблеяси АҚШни Кубага нисбатан эмбаргони бекор қилишга 25-маротаба чақирмоқда.
АҚШ томонидан Кубага қарши савдо-иқтисодий тўсиқ 1960 йилда киритилган. 2014 йил декабрда АҚШ президенти Барак Обама АҚШ конгрессини эмбаргони бекор қилишга ва Куба билан алоқаларни тиклашга чақирганди. 2015 йил ёзида икки давлат дипломатик алоқаларни тиклашга келишиб олгандилар.
Мавзуга оид
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
14:18
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024