Жаҳон | 22:49 / 27.10.2016
11559
1 дақиқада ўқилади
Фотогалерея: Италиянинг марказий қисмидаги зилзила
26 октябрь куни Италияда 6,2 балли яна бир кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази ўн километр чуқурликда жойлашди.
Кейинчалик зилзила 5,5 ва 4,4 балл билан қайталанди. Иккинчи ер силкинишининг эпимаркази Кастельсантанжело-суль-Нера шаҳри яқинида жойлашди. Шаҳар мэри Мауро Фалуччининг сўзларига қараганда, шаҳарда электр таъминоти узилиб қолган.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Эслатиб ўтамиз, 24 августга ўтар кечаси Италиянинг марказий қисмида кучли зилзила юз берган эди. Табиий офат оқибатида 300 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
11:53
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024