Жамият | 20:46 / 27.10.2016
5012
1 дақиқада ўқилади

Таллин кўчаларида ҳалок бўлган пиёдалар ҳақида эслатмалар пайдо бўлди

Фото: Sputnik

Эстония пойтахти Таллин шаҳрида йўл транспорти ҳодисаси бўлган жойда ҳалок бўлган пиёдалар сони ҳақида эслатиб турувчи махсус қора силуэтлар ўрнатилди.

Биринчи қора силуэтлар 27 октябрь куни Таммсааре кўчасидаги Сиякоол бекати ёнида ўрнатилди. Бу ҳақда мерия матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бу ерда пиёдалар учун махсус туннель қурилган, аммо кўпчилик ҳаётини хавф остида қолдириб, етти ҳаракатли йўлдан ўтишга интилади. Ҳалок бўлганларнинг силуэтлари пиёдаларнинг туннелдан ўтишларини эслатиб туради", - деди Таллин транспорт департаменти ҳаракат бўлими бошлиғи Тайво Рюйтельмаа.

Мазкур чора-тадбир Францияда қўлланилган бўлиб, Рюйтельмаанинг сўзларига кўра, ўз самарасини берган.

Мавзуга оид