Politico: Трамп муҳожирлардан қўрққан сайловчилардан фойдаланмоқда
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Америка ноқонуний муҳожирларга қарши курашиш лозимлигини уқдирмоқда. Аммо, миллиардернинг ҳозирги даражасига «Америка орзуси» туфайли етишганини англамаётган кўринади, деб ёзмоқда Politico нашри.
Ўз номзодини президентликка илгари суришни бошлаганидан бери Америка орзусини амалга ошириш имконияти пучга чиққанини таъкидлаб келади. Бунга, унинг фикрича, муҳожирлар ва хорижий ишчилар айбдор.
Шу сабаб, миллиардер бу орзуни «аввалгидан ҳам кўпроқ ва яхшироқ» қайтара олишини таъкидлайди. Бунинг учун у америкалик ишчиларни глобал рақобатдан ҳимоя қилишни таклиф қилмоқда. Трамп, Мексика билан жанубий чегаралар узра баланд деворлар қуришини ва ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан қувиб чиқаришини айтмоқда.
Бироқ, танганинг орқа томони ҳам бор, деб ёзади нашр. Хўш, Трамп муҳожирлик сиёсатини қатъийлаштириш ғоясида ҳақми? Politico газетаси бу саволга миллиардернинг буваси, немис фарзанди ва тадбиркор бўлган ҳамда хорижий ишчиларни ёллаган Фридрих Трамп тарихидан жавоб излаш лозимлигини уқдиради.
У 1869 йилда Германиянинг Рейн вилоятидаги вино ишлаб чиқаришга ихтисослашган Кальштадт туманида дунёга келган. 1885 йилда молиявий қийинчиликларга дуч келгач, кемага ўтириб, кенг имкониятлар мамлакати — Америкага йўл олган. У вақтларда Америка чегаралари очиқ эди. Фридрихнинг чекланган таълими ва иқтидори мамлакатга кириб келишига тўсқинлик қилмаган. Бир кун келиб, Нью Йоркдаги оддий сартарош Фридрих йирик сармоядорга айланди.
1918 йилда испан гриппидан вафот қилгач, унинг барча бойлиги ўғли ва неварасига қолди. Бугунги кунга келиб, Трамплар империяси жуда кенгайиб кетган. Газетанинг ёзишича, уларнинг оиласи тарихи «Америка орзуси»нинг ҳаётдаги намунасидир.
Албатта, Трамп илгари сурган таклиф ҳақиқатдан ҳам долзарб масаладир. Чунки, глобализация америкалик ишчиларга таъсир кўрсатмоқда, шу билан уларнинг ишга жойлашиш имконияти камаймоқда.
Трамп эса, ҳаётга татбиқ этиш мумкин бўлган чораларни таклиф қилиш ўрнига, деб ёзади нашр, сайловчиларнинг ташвишидан фойдаланишга қарор қилган кўринади.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024