Фан-техника | 23:42 / 02.11.2016
6664
1 дақиқада ўқилади

Apple йиғилувчи смартфонга патент олди

Фото: Digital Trends

Apple компанияси йиғилувчи смартфонга патент олди, деб хабар бермоқда Newsweek нашри.

Патентда iPhone смартфони углерод наноқувурчалар қўллаш ҳисобига ўртасидан буклана олиши ғояси таърифланган. 

Нашрнинг таъкидлашича, компания 2013 йилдан бери йиғилувчи ва эгилувчи смартфон яратиш билан шуғулланиб келади. Apple бундай ғоялар билан қизиқувчи ягона компания эмас, мисол учун, Samsung бундай технология билан боғлиқ ўнлаб патентларга ариза топширади.

Бу ғоялардан бирор-бири ҳақиқатга айланиши номаълум, бироқ бундай ғояларга қизиқишнинг давом этиши компания шунга ўхшаш бирор нарсани амалга оширишга жиддий истак билдиришини тахмин қилишга имкон беради.

 

Мавзуга оид