Жаҳон | 07:38 / 08.11.2016
5764
1 дақиқада ўқилади

Россия ва Тожикистон авиаалоқани давом эттиришга келишиб олдилар

Фото: © Flickr/ Alfredo Cottin

Россия транспорт вазирлиги ва Тожикистоннинг авиация соҳасидаги мутассадилари авиаташувлар масаласи бўйича музокараларни якунлашди. Унга кўра томонлар "Жуковский" аэропортидан Россия авиакомпаниялари парвози бўйича келишиб олдилар, деб маълум қилди Россия транспорт вазирлиги вакили РИА “Новости” ахборот агентлигига. 

"Томонлар давлатлар орасида ҳаво алоқасини тўлиқ ҳажмда ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олдилар", деб маълум қилди манба.

Аввалроқ манба Тожикистонда "Жуковский" аэропортидан келаётган Россия самолётларини қабул қилиш рад этилганини маълум қилганди. Шу муносабат билан Москва Россия авиаташувчилари ҳуқуқлари пой-мол қилинмаслиги учун 8 ноябрдан Душанбе билан авиаалоқани тўхтатиши мумкин бўлганди. 

 

Мавзуга оид