Ўзбекистон | 17:07 / 09.11.2016
5685
1 дақиқада ўқилади

ЎзМУда хорижлик олимлар халқаро симпозиум олдидан мастер-класслар ўтказди

10-11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети физика факультети базасида "Фундаментал ва амалий физика ривожланишининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан, 9 ноябрь куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети физика факультетида бир қатор хорижий давлат олимлари иштирокида мастер-класслар ўтказилди.

Жумладан, япониялик олим Така Кажино "Impact of Nuclear Electroweak Procceses on the Element Genesis" мавзусидаги тадқиқоти билан ўртоқлашар экан, унинг ядро заррачалар ва "Буюк портлаш" ҳақидаги фикри тингловчиларда қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Украинанинг Харьков университети доктори, профессор Андрей Соловьёв электор токи устида олиб борган тажрибаси ҳақида маъруза қилди ва тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Мавзуга оид