Фан-техника | 20:56 / 12.11.2016
18513
4 дақиқада ўқилади

Instagram'дан видео юклашнинг олти усули

Фото: thenextweb.com

2016 йилда Instagram'га юкланувчи роликларнинг максимал хронометражи 15 сониядан 60 сониягача кенгайди.  

Ижтимоий тармоқда мини-сериаллар, клиплар ва шунчаки қизиқарли роликлар кўпайиб бормоқда. 

 

Instagram'дан видео юклашнинг энг оддий усули

Видео юклашнинг биринчи ва нисбатан осон усули - шунчаки видеоли постни очинг ва манзил сатрида instagram.com'дан олдин qq'ни қўшиб ёзинг. Шундан кейин Enter тугмасини босинг - Savedeo сервиси саҳифаси пайдо бўлади, сиздан фақат Download тугмасини босиш ва контекст меню орқали ўзингизга ёққан видеони сақлаб қўйишгина талаб қилинади.

 

"Элементлар инспектори" орқали юклаб олиш

Ушбу усул учун сизга ҳеч қандай бегона софт ёки сервис керак бўлмайди. Даставвал ўзингиз юклашни истаган  видеоли постни очинг. Кейин саҳифа коди бериладиган "Элементлар инспектори"ни («Инспектор элементов») "чақиринг". Аксарият браузерларда «Ctrl + Shift + C» комбинацияси ёки F12 тугмасини босиб, HTML-кодни кўриш мумкин. Панель очилганда қидирувни фаоллаштириш учун «Ctrl + F»ни босинг ва «mp4» матнини киритинг. Пайдо бўлган ҳавола нусхасини браузер сатрига киритинг ва контекст меню орқали видеони юклаб олинг, бунда "Видеони сақлаш" («Сохранить видео») опциясидан фойдаланинг. 

 

InstaDownloader иловаси

Роликни кўчиришнинг яна бир элементар усули. Илова юклангандан кейин сизга видеоролик URL'и керак бўлади. Шунчаки уни илованинг тегишли жойига кўчиринг. Шунда юкланиш автоматик равишда амалга оширилади. 

 

InstaSaver иловаси

Бу дастурнинг функционал ва механикаси олдингисига ўхшаш. У сизга фойда бериши мумкин бўлган бир неча кичик деталлари билангина ажралиб туради. 

Биринчидан, илова роликнинг ўзидан ташқари, унинг таърифи ва хештэгини сақлай олади. 

Иккинчидан, илова хабарлар панелида акс этади, бу эса Instagram'дан иловага тез ўтиш имконини яратади. Иловага URL нусхасини кўчиринг ва видеони юклаб олинг. 

 

DreDown 

Мазкур веб-сервис ҳам URL орқали ишлайди. Шунчаки керакли ҳаволадан нусха олинг ва уни махсус сатрга киритинг. Шундан кейин DreDown тугмасини олинг. Видео сизнинг иловангизда пайдо бўлади.

Дарвоқе, бу сервис YouTube, Facebook, Vimeo, Vine ва бошқа жойлардан ҳам видео юклаш имконини беради. DreDown ҳаттоки «ВКонтакте» билан ишлай олади. 

 

W3Toys

Сайт дизайнининг минималликка асосланганлиги унинг функционалини тўлиқ ифодалайди. Ортиқча ҳеч нарса йўқ - фақат URL'ни кўчириш сатри ва қизил тугма. Шунингдек сайт ёрдамида Instagram'даги суратларни ҳам юклаб олиш мумкин. Ишлаш механизми видеони юклаш билан бир хил. 

Кўриб турганингиздек, усулларнинг ҳаммаси ҳақиқатдан ҳам оддий ва қулай. Ўзингизга энг ёққанини танланг. 

Мавзуга оид