Назарбоев Трампнинг ғалабасига ўз қарашини билдирди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, АҚШ президентлигига Дональд Трампнинг сайланиши билан жаҳон етакчилари ўртасида ижобий мулоқот бошланишига умид қилмоқда, деб хабар қилмоқда КазТАГ ахборот агентлиги.
«АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижалари ижобий натижага умид уйғотади. Мен биринчи галда дунёнинг қудратли мамлакатлари ўртасида мулоқотнинг қайта бошланиши ва уларнинг ўртасидаги асосий қарама-қаршиликка барҳам берилиши мумкинлигини назарда тутмоқдаман», - деган Назарбоев Остона клубининг II мажлисида.
«Мен, жаноб Трамп сайланишининг Қозоғистонга нақадар нафи тегишини ҳам билмайман. Аммо, сиёсатчилар ва дунё бир-бирини ўзаро англаш учун интилишлари керак, деб ўйлайман. Шимолий Корея, Сурияда бўлаётган воқеа-ҳодисалар ва бизларнинг террорчилар нишонида турганимиз, буюк давлатлар ўртасида ўзаро ишонч йўқлиги сабаб юз бермоқда. Терроризмни дунёнинг барча давлатлари бирлашмас экан, енгиб бўлмайди», - деб қўшимча қилган Назарбоев.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024