Жамият | 14:48 / 14.11.2016
8031
2 дақиқада ўқилади

ТИМИда “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

2016 йилнинг 12 ноябрь кунида Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси фракцияси аъзоси Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич билан институтда таҳсил олувчи талаба ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда депутат ёшлар билан очиқ ойдин тенгдош-тенгдошга шиори остида “Ёшлар ва бугун” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида депутат Элбек Шукуров мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор жаҳонда юз бераётган турли нотинчликлар ва келишмовчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда ҳеч қаерга ва ҳеч қайси йўлга оғишмасдан, ўз миллий танлаб олган йўлимиздан давом этишимиз ҳамда мамлакатимиз истиқболи йўлида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз борасида такидлаб ўтди.

Шу ўринда депутат 2016 йилнинг 14 сентябрида қабул қилинган “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонунга ҳам тўхталиб ўтиб, бу борада юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг 12 йиллик бепул таълим олишлари ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан яна бир қатор йўналишларда давлат муҳофазасига олинганликлари бўйича мисоллар айтиб ўтди.

Ўзбекистонда ёшларга ва уларнинг бевосита келажаги ҳамда тақдирига боғлиқ бўлган 23та қонун, 29та президент қарор ва фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг 41та қарори ҳамда 1997 йилда қабул қилинган энг муҳим қонунлар бўлмиш “Таълим тўғрисида”ги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” чин манода ёшларнинг келажаги давлат сиёсати даражасида эканини исботлаши таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига дупутатдан жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини билдиришди.

Мавзуга оид